Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бир йили писта, иккинчи йили ёнғоқ берадиган дарахтни биласизми?

×

 2020-02-10 20:48:46    78

PDF yuklash
Chop etish


Бир йили писта, иккинчи йили ёнғоқ берадиган дарахтни биласизми? 

Фарғона вилоятида тарихий ёдгорликлар, қадамжолар, инсонни ҳайратга соладиган осори атиқалар, ноёб нарсалар жуда кўп.
 

Нурсух – Ўзбекистон туманида жойлашган энг катта ва тарихий қишлоқлардан биридир. Бу ерда айни пайтда 23 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур қишлоқ олимлари, миришкор деҳқон ва чорвадорлари, мамлакатимизга танилган ҳуқуқшунослари билан машҳур. Муқимий “Саёҳатнома”сида қишлоқнинг шириндан шакар мевалари ҳақида ўзгача завқ билан шундай ёзган эди:

Нурсух каби ҳам юрт йўқ,

Боғдор-у деҳқон қорни тўқ,

Масжидлари ҳам кўп улуқ,

Турфа фараҳ осор экан.

Табиати бетакрор бўлган ушбу қишлоқда деҳқончилик, айниқса, узумчилик азалдан ривожланган. Ҳатто қишлоқ номи ҳам шу билан боғлиқ. Тонгда бош кўтарган қуёш аввал ҳовлидаги ток баргларига тушиб, ерга соя бергани учун “Нурисурх”, яъни “Қизил нур” маъносини англатади, дея тахмин қилинади. Кейинчалик бу халқ тилида Нурсух деб атала бошланган.

Нурсухдаги Султон Саййид Камолиддин ота зиёратгоҳи ҳамда Сарттепа тарихий обидаси халқ сайиллари, байрамлари ўтказиладиган муборак маскан. Шу қишлоқда яшовчи Ҳасанбой Аҳмедовнинг қайд этишича, халқ тилида Хўжа Писта Бобо номи билан танилган 60 гектарлик мазкур зиёратгоҳ бир неча асрлик тарихга эга. 

Зиёратгоҳ ўртасидаги писта дарахти 1200 йиллик бўлиб, бир пайтлар унга ўнта одамнинг қулочи етмас эди. Бундан тахминан икки юз йиллар аввал бу ерда ёнғин бўлгач, писта дарахти ҳажми анча кичрайиб кетди. Халқ орасида бу мўъжизавий дарахт ҳақида турли афсона ва ривоятлар кенг тарқалган.

5.JPG

Ривоятларга қараганда, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган уч нафар ака-ука авлиёлар Макка ва Мадина шаҳридан йўлга чиқиб, бир қўлларида писта, бирида ёнғоқ дарахтидан тайёрланган ҳасса билан шу зиёратгоҳда тўхташган. Ҳассаларини қуруқ ерга суқиб қўйишгач, ундан мана шу писта ва ёнғоқ дарахти деярли битта дарахт танаси бўлиб униб чиққан. 

Яна бир қизиқ тамони шундайки, ушбу дарахт зиёратгоҳнинг қоқ ўртасида сувсизликдан қуриб қолмасдан яшаб келмоқда. 1200 йилдан буён бу дарахтнинг ҳосил бераётгани ҳақиқатдан ҳам чинакам мўъжизадир. Мазкур дарахт бир йили писта, иккинчи йили ёнғоқ ҳосил бериши билан барчани ҳайратга солади. Абадият тимсоли бўлган бу дарахт халқимиз билан бирга тарихнинг бирда қайғули, бирда қувончли не-не воқеаларига гувоҳ бўлмаган дейсиз! 

Мазкур зиёратгоҳда уч машҳур валий – Хожа Ҳасан Нурий, Ҳазрат Саид Камол ота ва Султон пеш боболар мангу қўним топган. Бу маскан юртдошларимизнинг табаррук зиёратгоҳига айланган.

М. Сулаймонов, М. Қодиров, (сурат) ЎзА