Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оила тинчлиги – жамият фаровонлиги асоси

×

 2020-02-04 22:39:38    173

PDF yuklash
Chop etish


Оила - жамиятнинг асосий бўғини. Бинобарин, оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлади. Жамият, оила ва шахс бир-бирисиз мукаммал, бахтиёр бўла олмаслиги ҳаётий ҳақиқат. Шу маънода, оиланинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, мустаҳкамлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлигида ўтказилган бугунги тадбир ажрим ёқасидаги оилалар яраштириш, уларни ўзаро муросага келтириш масалаларига бағишланди.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими ва ҳамкор ташкилотларнинг оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги навбатдаги хайрли тадбири амалий руҳда кечган муҳокамаларга бой бўлди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов, Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани суди раиси О.Мирсадиков, туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими, Ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, имом-хатиблар, отинойилар иштирок этди.

      Шунингдек, тадбирда ажрим ёқасида турган бир қатор оилалар вакиллари қатнашдилар. 

Кун тартибидаги масала юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Д.Исмоилов, туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси Ч.Убайдуллаева ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон тумани Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари С.Қурбоновлар музокарага чиқиб, оилавий ажрим ва низоларнинг олдини олиш, никоҳ муносабатларига масъулият билан ёндашиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасида никоҳнинг олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди. 

Қайд этилдики, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими алимент билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш билан бирга ҳаётда арзимаган келишмовчиликлар сабабли ажрашиб кетаётган ёш оилаларни яраштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бюронинг туман бўлими ташаббуси билан ўтган 2019 йилда 65 нафар оиланинг тикланишига эришилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Муҳокамалар давомида асосий мақсад алимент тўловчига ҳуқуқий баҳо бериш, уларни жазолаш эмас, балки оилалар ажрими олдини олиш эканлиги бот-бот такрорланди.

- Бугун бизнинг бу ерга йиғилишимиздан мақсад, бировни танқид ёки ноўрин муҳокама қилиш эмас, балки масаланинг ечимини баҳамжиҳатликда топиш. Маҳаллаларимиздаги барча оилаларнинг фаровонлиги, тинч-тотувлиги доимо туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг эътиборида, - дея йиғилганларга мурожаат этди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторов. - Айниқса, ёшлар ажрашиш натижасида барча муаммодан қутуламан, деб, келажакни ўйламай иш тутманглар. Ҳамма муаммо ажримдан кейин юзага келадику ахир. Бугун оддий бўлиб кўринган хато эртага катта жароҳатга айланиши мумкин. Агар муаммоларингизни биз билан бўлишсангиз, мана барча мутасаддилар, жамоатчилик вакилларимиз, фахрийларимиз ўтиришибди, биргаликда ҳал этайлик муаммоларни. 

Йиғилишда иштирок этаётган нотинч оилалар аъзолари ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жумладан, эр-хотин, қайнона-келин ва бошқа оилавий муносабатларда ўзаро низолашганларни яраштириш, ўзаро муросага келтириш борасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбатлар натижасида Шодлик МФЙда яшовчи Тўхтасинжон ва Наргизахон Эргашевларнинг оиласига қувонч, бахт ва тўкислик қайтди. Яъни, нотинч бўлиб турган мазкур оила яраштирилди. Эътиборли жиҳати, ушбу оиланинг фарзанди барча қатори энди ота-онаси бағрида, уларнинг меҳрига қониб вояга етадиган бўлди.

Тумандаги мавжуд яраштирув гуруҳлари ва комиссияларининг иши мунтазам равишда давом эттирилиши, бу ишда эса ҳеч ким ўзини четга олмаслиги лозимлиги таъкидланиб, самарали натижадорликка эришиш йўлида барча имкониятлар ишга солиниши белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унга алимент тўлашда муаммоси бўлган вақтинча ишсиз фуқаролар ҳам таклиф этилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида иштирокчиларга 28 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 320 га яқин бўш иш ўринлари тақдим этилди. 80 нафардан ошиқ фуқаролар иштирок этган меҳнат ярмаркаси якунида иш қидириб юрган 49 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Йўлланма берилган ишсиз фуқаролардан 5 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди, қолган 44 нафар фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаш учун мавсумий ишга жойландилар. 20 нафардан ошиқ фуқароларга хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати