Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанда янги автошоҳбекат ишга тушди

×

 2020-02-03 16:50:49    109

PDF yuklash
Chop etish


Туман марказида “Яйпан Автошоҳбекат” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган автошоҳбекат ишга тушди.

Автошоҳбекатда йўловчилар ва автотранспорт хайдовчилари учун кўплаб қулайликлар мавжуд.

Мажмуа таркибида автобус, микроавтобус ва йўналишсиз таксилар учун алоҳида кутиш майдонлари барпо этилган.

Йўловчи ташиш хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш даражасини ошириб, ҳаракатларнинг узлуксизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган мазкур мажмуанинг ишга тушганидан йўловчилар ҳам, ҳайдовчилар ҳам хурсанд. 

- 20 йилдан буён ҳайдовчилик билан шуғулланаман. Очиғини тан олиш керак, сўнгги вақтларда марказий кўчанинг қатнов йўлида туриб йўловчи олишимиз бошқа қатнов ҳаракатларига, жоиз бўлса ўзимизга ҳам ноқулайлик туғдираётганди, - дейди Яйпан-Каримдевона йўналишида қатновчи, Даҳанақиқир қишлоғилик ҳайдовчи Абдумутал Бегматов. - Мана, бугундан кенг ва ҳар томонлама қулай автошоҳбекатдан туриб хизмат қилишни бошладик. Бундай тартиб ва намунали транспорт хизмати кўрсатилишидан доимий йўловчиларимиз ҳам мамнун бўлишмоқда.   

- Конизар қишлоғида жойлашган шифохонадан Яйпан шаҳрига келиш учун йўналишсиз таксига ўтиргандим. Хар доимгидек, бироз тиқилинч ва тартибсизроқ тўхташ жойига келамизми деб ўйлабман. Қулай, кенг ва тартибли янги автошоҳбекатни ишга тушганидан хурсанд бўлдим, - дейди йўловчи Нурмухаммад Холматжонов. - Туманимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, марказда ҳам амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлиш, биз ёшларга янада фахр бағишлайди.

Туман марказини қишлоқлар билан боғловчи йўналишлар билан биргаликда Яйпан-Қўқон, Яйпан-Навбахор, Яйпан-Фарғона ва Яйпан-Тошкент йўналишлари ҳам мазкур янги автошоҳбекатда ўз фаолиятини давом эттиради.  

Янги автошоҳбекатнинг барпо этилиши йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида ҳудуд ободончилигига ҳамда туман иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати