Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида оилавий тадбиркорлик қилишни истайсизми?

×

 2020-01-27 14:58:20    81

PDF yuklash
Chop etish


Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” давлат дастурлари

Дастур доирасида имтиёзли кредитлар биринчи навбатда кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда, даромад олишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишга ажратилади.

Хусусан: ҳунармандчилик, новвойчилик, касаначилик, косибчиликни ташкил этиш, ёғочга ишлов бериш, метал ва тунука буюмлар тайёрлаш, миллий ширинликлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш.

        Имтиёзли кредитлар 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга:

- базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаригача (223 минг * 150 бар = 33 млн 450 минг сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг туман филиаллари

  - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари;

- базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмдан ортиқ) миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги) билан келишилган ҳолда тижорат банкларининг вилоят филиаллари ваколатида эканлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ 4498-сон қарорига мувофиқ дастурга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш: АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ банклар орқали  амалга оширилади.

Кредитлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (16 фоиз) ажратилади.

Жамғармалар, хусусан: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси; Ҳокимликлар ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари; Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси; “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси; Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Шунингдек, Президент қарорига асосан бошқа жамғармалар ҳисобидан кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлод ташаббусларига ваколатли банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар беришга рухсат этилган.

Мурожаат учун телефонлар:

Ўзбекистон туман Молия бўлими - хизмат телефони: 73-539-24-94

Ўзбекистон туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими - хизмат телефони: 73-539-11-40

Ўзбекистон туман Бандлик кўмаклашиш маркази- хизмат телефони: 73-539-15-56

Фото: Коммерсант.uz