Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 109 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг расмий МУНОСАБАТИ

×

 2020-01-22 14:52:42    86

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Арматурасиз плиталардан хамон фойдаланишмоқда” номли видеолавҳа эълон қилинди.

Видеолавҳада номаълум шахс томонидан ҳаракатланиб кетаётган автомашинада ўзидан олдинги юк машинасига ортилган қурилишда ишлатиладиган бетон плиталар тасвирини акс этган.

Тасвирга олган шахс ўз видеолавҳасида арматураси йўқ плиталар ишлаб чиқариш яна давом этаётганлиги, юк машинаси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳаракатланаётганини баён қилиб, тасвирдаги плиталарда арматура ишлатилганлигига ўз шубҳасини билдирган ҳамда тасвирни 2020 йил январ ойида олаётганлигини қўшимча қилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги шу кунларда, яъни 2020 йил бошидан шу кунгача туманда плиталар ишлатиладиган ижтимоий соҳа объектлари ёки кўп қаватли уйлар қурилмаётганлиги, қурилиш соҳасида давлат муассасалари назоратидаги бирор бир қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмаётганлигини маълум қилади.

Видеотасвирдаги автомашинанинг қайсидир қатнов йўлида ҳаракатланиши айнан Ўзбекистон туманида сифатсиз бетон плиталари ишлаб чиқарилади ёки фойдаланилади деган асоссиз тушунча пайдо бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати