Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанда янги савдо маркази иш бошлади

×

 2020-01-20 22:34:55    118

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳар А.Навоий кўчасида “Имкон” савдо маркази иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев сўзга чиқди.

Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кенг эътибор қаратилаётгани, мазкур ислоҳотлар ҳудудларда, хусусан туманимизда ҳам ҳусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигини тобора юксалаётгани билан ўз аксини топаётгани таъкидланди.

Кўркам ва замонавий қиёфага эга савдо марказида харидорлар учун барча қулайликлар яратилган. Расталардаги 2 минг турдан ортиқ сифатли маҳсулотлари савдоси нафақат нақд пул, балки пластик карточкалар ҳамда кредит асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек дастлабки кунларда турли акциялар ва имтиёзли чегирмалар амалга оширилаётганидан барча мамнун.

– Савдо марказини ишга тушириш орқали 25 нафар туман ёшларини доимий иш билан таъминлашга эришдик. Фаолиятимизни кенгайтириш орқали мазкур рақамни тез фурсатда янада оширишни режалаштирганмиз, – дейди “Imkon Trade Center” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Й.Турсунқулов. – Барча маҳсулотларимиз сифатли ва кафолатга эга. Ўз сервис хизматимиз ҳам мавжуд. Халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг маиший шароитларини янада яхшиланиши йўлида оз бўлса-да ҳиссамиз тегишидан мамнунмиз.

Очилиш маросими, айниқса марказга ташриф буюрган туман аҳли учун ўзгача шодиёна ва қувончли тадбирга айланиб кетди.

Эстрада гуруҳлари, таниқли бошловчилар ўз чиқишлари билан барчага аъло кайфият улашишди.

Шунингдек, қизиқарли савол-жавоблар, кўнгилочар дастурлар ташкил этилиб, каттаю-кичикларга, мунис онахонларга савдо марказининг эсдалик совғалари топширилди.    

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати