Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ҳарбий хизматчилар учун байрам ташкил этилди

×

 2020-01-13 20:14:52    67

PDF yuklash
Chop etish


Мустақил юртимиз тарихида энг ёрқин саҳифалардан бири бўлган миллий армиямиз ташкил топган кун нафақат ҳарбий хизматчилар, балки халқимизнинг азиз байрамларидан бирига айланиб улгурди.

Бир неча кундан буён “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари ҳам юртдошларимиз, айниқса ёш авлод вакилларини она юртга муҳаббат, садоқат руҳида  тарбиялашда улкан аҳамиятга эга бўлмоқда.

Ўзбекистон туманида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган яна бир байрам тадбири бугун кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун “Роҳат” тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилиб, ватанимиз посбонларига эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Юртимиз посбонларини табриклаш учун сўзга чиққан туман ҳокими Қ.Джураев ва бошқа мутасадди раҳбарлар барча ҳарбийларимиз ва ватан осойишталиги йўлида хизмат қилаётган юртдошларимизни байрам билан муборакбод этиб, уларга шарафли хизматларида янада куч-ғайрат ва мустаҳкам соғлиқ тилашди.

Соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

– Ватан ҳимоячиси бўлганлигимдан, юртим тинчлиги йўлида хизмат қилаётганлигимдан фахрланаман, – дейди Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари катта сержанти Собиржон Рўзиқулов. – Замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминланган хизматдошларим билан биргаликда мамлакатимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдамиз. Мамлакатимиз чегаралари дахлсизлиги, халқимиз осойишталиги учун хизмат қилишга доим тайёрман. Бугунги тадбир, тўкин дастурхон ва муҳими юксак эътибор учун муҳтарам юртбошимизга, қолаверса туман ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Барча ҳарбийларни, юртдошларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман!

Тадбирда туман санъаткорлари, 23-болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари чиқиш қилиб, барчага байрамона кайфият улашди.

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам қўлларига микрофон олиб, дадалари ва уларнинг хизматдошларини табрик ҳамда шеърлари билан қутлашгани тадбир иштирокчиларга ўзгача ҳаяжон, завқ бахшида этди.

Дилтортар тароналар ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини рақсга чорлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати