Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мардлар қўриқлайди Ватанни!

×

 2020-01-11 23:03:11    79

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона дала ўқув майдонида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остидаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 20 мингдан зиёд ўқувчи ёшлар, талабалар, уларнинг оила аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар миллий армиямизнинг куч-қудратидан далолат берувчи барча қўшин турлари, уларнинг ҳарбий техникалари, моддий техник базаси, қурол-аслаҳалар, бир неча турдаги замонавий алоқа воситалари билан яқиндан танишдилар. 

Айниқса, харбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, жанговор техникалар намойишини кузатган ёшлар замонавий қурол аслаҳа билан таъминланган қудратли армиямиз борлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдилар. 

Ҳарбий оркестр, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари, санъаткорларнинг байрам табриклари, концерт дастурлари барчага манзур бўлди.

Барча қўшин турлари тизимида хизмат қилаётган ўғлонларнинг саф тортиб, шахдам қадам ташлашларини меҳмонлар она Ватанга ва Миллий армиямизга нисбатан ифтихор билан кузатиб туришди.    

Фестивалда сўзга чиққан Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги вакиллари Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида гапириб, миллий армиямизнинг ёшларимиз учун чинакам мардлик, матонат ва жасорат мактабига айланиб улгурганлигини таъкидлади.

Харбий кўргазмаларни томоша қилиш давомида соҳага қизиқиш билдирган ўқувчилар ҳарбийлар билан дўстона суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Жажжи болажонлар эса харбий мутахассислар ҳамда аскар акаларига шеър ва қўшиқлар айтиб беришди.

Фестивал давомида кичиклар қатори катталарга ҳам “снайпер”, “десантчи”, “танкчи”, “ҳайдовчи”, “альпинист”, “қутқарувчи” ва бошқа касб вакиллари бўлишга имконият берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати