Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллада ишни тўғри ташкил этиш-ҳудуд фаровонлиги ва ҳамжиҳатлик гаровидир

×

 2020-01-08 16:27:08    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ҳудудларда маънавий муҳит барқарорлигига эришиш, аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри билaн яқин мунoсaбaт ўрнатиш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.

Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ҳамда вилоят “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раисининг диний масалалар бўйича ўринбосари Исроилхон Махмудовлар иштирокидаги, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг котибалари қатнашган йиғилишда соҳага оид қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, фуқаролар йиғинларининг аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тизим фаолларининг давлат органлари, биринчи навбатда, ҳудудий профилактика инспекторлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, йиғинлардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи нотинч оилалар, ҳуқуқбузарликлар кўп содир этилган ҳудудларда маънавий-маърифий ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, уларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларини кучайтириш каби масалалар муҳокама этилди.

Маҳалла етакчиларининг шахсий масъулликларини янада ошириш, айниқса, ўз соҳаларига оид барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳуқуқий саводхонликларини янада ошириш ва уларга қатъий амал қилиш юзасидан аниқ вазифа ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Президентнинг 02.04.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармонига асосан жорий этилган мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича ҳамкорлик қилишнинг “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими борасида тумандаги амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устивор вазифалар ҳам кун тартибидан жой олди.

Йиғилишда соҳага оид ислоҳотларнинг тумандаги ижроси борасида мавжуд муаммо ва камчиликлар кескин танқид қилинди. Камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.

Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялари ҳамда тафтиш комиссияси фаолиятини янада жонлантириш, комиссия раисларининг мунтазам равишда ҳисоботларини эшитиб бориш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати