Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ягона миллий меҳнат тизимини жорий қилиш бўйича Ўзбекистон туманида ўқув-семинари бўлиб ўтди

×

 2020-01-07 17:32:13    96

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКни жорий этиш белгиланган.

Бугун, Ўзбекистон тумани ҳокимлигида Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларнинг масъул ходимлари учун ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, электрон меҳнат дафтарчаси ва электрон меҳнат шартномасини юритиш йўл-йўриқларини ўргатиш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинарда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини олиб бориш тартиби кўргазмали тушунтирилди ҳамда my.mehnat.uz портали орқали амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот ўрнида, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент қарорининг 3-бандига мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этиш белгиланган.

Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Меҳнат шартномаларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади.

“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси қуйидаги имкониятларни беради:

- меҳнат шартномаларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказиш (ўзгартиришлар киритиш, меҳнат шартномаларини бекор қилиш);

  - иш берувчилар таркиби (штат жадвали) бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш;

  - электрон меҳнат дафтарчасида фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни яратиш;

  - ходимларнинг миқдорий ва сифат таркиби, бўш иш ўринлари тўғрисида объектив, ошкора маълумотларни яратиш.

Меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.

  “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати