Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2020-01-07 09:03:21    75

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот, узоқ муддатли прогнозлар, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим ҳисобланади.

Яхлит ва ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлик бўйича аниқ бир вақтда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида халқаро миқёсда таққосланадиган ишончли, холис ва яхлит маълумотларни ягона статистик услублар асосида йиғиш аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Демографик сиёсатни, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш бўйича узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлаш, аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини юритиш каби вазифалар рўйхатга олишда муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Фармони билан  тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясида аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари ёритилган бўлиб, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари белгиланган.

Шунингдек, тадбирни ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш йўналишлари инобатга олинган.

Умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли бу каби тадбирларни амалга оширишда, аҳолини ижтимоий сўровлар ўтказишга тайёрлашда барча давлат ташкилотлари ва органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур ҳисобланади. Вилоят статистика бошқармаси ходимлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбирларида барча фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича жойларда ахборот-тушунтириш тадбирларини олиб боришмоқда. Шаҳар-туманларда давлат ташкилотлари ва органлари ходимлари иштирокида тадбирлар, ўқув-семинарлари ўтказилмоқда. Фуқороларнинг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида хабардорлиги кўлами кенгаймоқда.

Янги йилда ҳам  бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш, ўқув-семинарлари,  учрашувлар,  давра суҳбатлари ва бошқа тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан режалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Турсуной АБДУЛЛАЖОНОВА, 
вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари