Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида такрорий овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда

×

 2020-01-05 14:04:15    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 102-Яйпан сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Эрта тонгдан 102-Яйпан сайлов округига қарашли 53 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш уюшқоқлик билан бошланди.

- Участкамизда “Навбахор” маҳалласида яшовчи сайловчилар иштирок этишмоқда. Такрорий овоз бериш сайлов қонунчилиги талаблари асосида ўтказилмоқда, — дейди 136-участка сайлов комиссияси раиси Гулнозахон Ядгарова. — Мамлакатимизда янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Бу жараёнда сайловчиларнинг иштирок этиш фоизи ҳисобга олинмайди. Сайлов жараёнларида фуқароларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда ҳар бир сайловчини хабардор қилдик. Эрта тонгдан сайловчиларимиз кўтаринки руҳда ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

Яйпан шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 103-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.

- Деярли барча сайловларга турмуш ўртоғим билан ташриф буюрамиз. Фарзандларимизга ҳам доимо сайловларда албатта фаол иштирок этишни уқтириб келганмиз. Чунки сайлов–ҳаётимизда муҳим ўрин тутадиган сиёсий компания - дейди Оқтепа маҳалласида яшовчи Акрамжон Саидов. — Бугун ҳам фарзандларимиз келажаги, юртимиз равнақи учун жон куйдирадиган номзодга овоз бердик.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати