Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тиббиёт ходимлари ўртасида "Аёллар спорт фестивали" бўлиб ўтди

×

 2019-11-13 23:27:50    97

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, куни-кеча бутун мамлакатимиз бўйлаб “Тиббиёт ходимлари куни” байрами кенг нишонланди.

Мазкур байрам муносабати билан, бугун тумандаги марказий ўйингоҳда тиббиёт ходимлари ўртасида «Аёллар спорт фестивали» бўлиб ўтди.

Ушбу спорт форуми аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, спортнинг оммавийлигини ва шуғулланувчилар сонини ошириш, жисмоний тарбия ва спортни хотин-қизларнинг кундалик турмуш ҳаётига муҳим вазифа сифатида киритиш ҳамда уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом оилани барпо этиш мақсадларига қаратилди.

         Спорт мусобақаларида туман соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган 25 ёшдан юқори бўлган тиббиёт ходимларидан иборат жамоалар иштирок этишди.


Фестивалнинг очилишига бағишланган тантана Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

Спорт тадбири очилишида сўз олган, Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Махмудахон Камолова аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш борасида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда баркамол авлод тарбиясида хотин-қизлар спортининг аҳамияти хақида гапириб, жамоаларга беллашувларда омад тилади.


         Мусобақаларда спортнинг бадминтон, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дартс ва гимнастрада турлари бўйича баҳслар шиддатли ва муросасиз ўтди.

         - Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ўртасида илк бора ўтказилаётган мазкур катта спорт фестивали бизни бағоят қувонтирди, улкан таассуротлар оғушидамиз, барча аёл ходимларимиз мусобақаларда фаол иштирок этишмоқда, руҳимиз ва жисмимиз янада тетиклашди-дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Муҳаббатхон Турсунова.


         Тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг маҳоратли спорт мураббийларидан ташкил топган ҳакамлар хайъати саломатлигимиз посбонлари жамоалари ўртасидаги баҳсларни баҳолаб боришди.


         Кўтаринки руҳда ташкил этилган мусобақалар якунида ғолибларга туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилиб, 15 ноябр куни ўтказилиши режалаштирилган фестивалнинг вилоят босқичига йўлланма берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати