Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Оқмачит” маҳалласида ўтказилди

×

 2019-10-10 16:58:15    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги халқ қабулхонаси мудири А.Қодиров томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон тумани секторлари раҳбарларининг 2019 йил 10 сентябр кунидан 10 октябр кунига қадар фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш жадвали”га мувофиқ ҳудудларда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида бевосита жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган. асдиқланган жадвалга асосан 9 октябр куни тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураев томонидан “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда 38 нафар маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалари билан туман ҳокими Қ.Джураевга бевосита мурожаат этишди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда бошқа барча мурожаатларни муддатидан кечиктирмай ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш юзасидан мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


   Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати