Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мажбурий меҳнат ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари.

×

 2019-08-14 14:45:03    156

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий меҳнат   ва унинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилгантартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибида ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат таъниши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги ва Меҳнат кодексининг 7-моддасида ҳам мажбурий меҳнат, яъни, бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Афсуски, юқорида келтирилган қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, кўрилаётган чора-тадюирларга қарамасдан маҳаллий ошқарув оргналари ва давлат бошқарув органлари томонидан тўлақонли мажбурий меҳнатга барҳам беришга эширилмаяпти.

Кейинги вақтларда хукуматимиз томонидан жойларда мажбурий меҳнатни олдинии олиш, айниқса болалар меҳнатига барҳам бериш борасида бир қатор чора-тадбирлар, меҳёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 май 2018 йил кунги 349-сонли «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорни қабул қилинди ва ушбу ҳужжат орқали мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Қарорда Ўзбекистонда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилишига қаратилганлиги, унга кўра, Ўзбекистон Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлангани, ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, бирон-бир жазо қўлланиши билан қўрқитган ҳолда ишларни бажаришга мажбурлашни тақиқловчи нормалар мустаҳкамланганини эътиборга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига қуйидагилар белгилаб берилди.

Яъни, фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш, фуқароларни, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, талабалар ва таълим муассасалари ўқувчиларини мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши, автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш таъқиқланди.

Бундан ташқари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари амалга оширилишини назорат қилиш чораларини кучайтириш вазифаси алоҳида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий давлат органларининг, айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлари қизғин даврда ходимларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларига риоя этилиши бўйича фаолияти юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, ўтказилган мониторинг якунлари бўйича фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ҳолда, хусусан, ҳудудларда оммавий эшитувлар ташкил этилишини таъминлаш, бунда мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг ҳар бир ҳолати, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида муҳокама қилиниши белгиланди.

Хозирги кунда туман адлия бўлими томонидан корхона, муассаса ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда мажбурий меҳнатни олдини олиш, уни бартараф этиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жойларда мажбурий меҳнат ҳолатлари кузатилганда тегишли тартибда мурожаат қилиш,  жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчилик назоратининг ўрни ва аҳамияти нечоғли юксак аҳамиятга эга эканлиги ҳусусида ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Ўзбекистон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси 3-даражали юрист А.А.Эргашев