Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“HUDUDGAZ FARG’ONA” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

×

 2020-11-28 09:59:16    104

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Табиий газ тортишнинг антиқа усулига ким рухсат берди?” сарлавҳаси остидаги мурожаат тарқалди. Хабарда баён этилган масала юзасидан “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “O’zbekistontumangaz” газ таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли мактабгача таълим муассасаси табиий газ билан газлашган. Муассаса ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилганда, ҳақиқатда табиий газдан “газ сўрғич” орқали фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, мослама яроқсиз ҳолатга келтирилди. 

Фото: “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Бўлим ходимлари томонидан мактабгача таълим муассасаси масъул ходимларига бундай ҳолат техника ва ёнғин хавфсизлигига зид эканлиги тушунтирилди ҳамда табиий газ босими пасайган вақтда муқобил заҳира ёқилғи туридан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, бу бўйича ўрганиш далолатномаси, муассаса раҳбар ва ходимларнинг тушунтириш хатлари “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали матбуот хизматида мавжуд.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон тумани истеъмолчиларини газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни “O’zbekistontumangaz” газ таъминоти бўлимининг “Call-марказ”ига (73) 539-19-46 телефон рақами ёки авария диспетчерлик хизматининг 104 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишларини сўраб қоламиз.

“Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали матбуот хизмати