Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида юзага келган электр энергияси таъминотидаги узилишлар бўйича расмий муносабат

×

 2020-11-23 22:12:51    74

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 8:10 да Ўзбекистон тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясида электр энергияси истеъмолининг ортиб кетиши натижасида 16000 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти фавқулодда аварияли ҳолатда ўчган. Натижада  “Бўстон”, “Шодлик”, “Элчи”, "Бекобод", "Шўрқишлоқ", "Кенагас", "Каримобод", "Ислом" “Учбилак”, “Қўрғонча” МФЙлар ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келди.

Ушбу муаммони бартараф этиш учун, шунингдек, истеъмолчилар узоқ муддат электр энергия таъминотисиз қолмаслигининг олдини олиш мақсадида кеч соат 20:35 да “Яйпан” нимстанциясидаги авария ҳолатида ўчган Т-2 куч трансформаторидан таъминланувчи истеъмолчилар таъминоти вақтинча ушбу нимстанциядаги Т-1 куч трансфортматорига ўтказилиб, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилган. 

“Яйпан” нимстациясига “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг тегишли бригадалари тўлиқ таркибда жалб қилингани, ушбу вазиятни бартараф этиш чоралари тез фурсатларда ўз якунига етказилишини маълум қиламиз. Бундай аварияли ҳолатларнинг қайта юзага келмаслиги ва уларнинг олдини олиш борасида вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳудудларида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида чоралар кўрмаганлиги сабабли  “Яйпан” нимстанцияси маъсулларига қонунчиликка кўра чоралар кўрилганлигини маълум қиламиз.

"Фарғона ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати