Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида тадбиркорлар қабули ўтказилди

×

 2020-11-17 19:57:05    68

PDF yuklash
Chop etish


Кеча эълон қилганимиздек, бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ташаббуси билан туман тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилди.

Яйпан шаҳрида жойлашган 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири И.Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги вакили М.Пўлатов, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Бош вазирнинг Ўзбекистон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг маълум қилишича, бугунги сайёр қабулга 20 дан ортиқ тадбиркор ва ишбилармонлар ташриф буюришган.

Қабул давомида кредит, ер майдони ажратиш, инфратузилма ва бошқа соҳаларга оид 15 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 таси эса ваколатли органлардан томонидан ҳал этиш чораларини кўриш учун назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати