Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда

×

 2020-11-11 21:34:43    92

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, энг чекка-чекка қишлоқларимизга кириб бориш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча,  дастлабки намуна сифатида “Шакаробод” маҳалласида ташкил этилган тарғибот тадбирлари, бугун ҳам Яйпан шаҳар "Туркистон", "Эски Яйпан", "Беруний", "Яйпан гузар", "А.Жомий" ва "Бозор Яйпан" каби маҳаллаларда кўтаринки кайфиятда давом этди.

Мазкур тадбирларда тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирлар доирасида спортнинг оммалашган турлари бўйича қизиқарли мусобақалар, китобхонликни тарғиб қилувчи кечалар ташкилланмоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига бағишланган видеоролик тадбир иштирокчиларида илиқ таассурот уйғотмоқда.

Шунингдек, таниқли санъаткорлар, туман маданият бўлими хонандалари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг саҳнавий чиқишлари, куй-қўшиқлари, Ватан ва тинчликни, тинч-осуда, обод ҳаётни тараннум этилган шеърлари йиғилганларга аъло кайфият улашмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, тарғибот тадбирлари тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати