Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулдан сўнг Бузуқўрғон маҳалласида ичимлик суви таъминоти яхшиланди, қишлоқ қабристони янада обод бўлди

×

 2020-11-10 20:39:19    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қахрамонжон Джураевнинг бир муддат аввал Бузуқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулида ҳудуд фуқаролари томонидан қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилган эди.

Хусусан маҳалла аҳли туман ҳокимидан ҳудуддаги яроқсиз ҳолатга келган мавжуд ичимлик суви тармоғини тортиш ҳамда маҳалла қабристони деворини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.

Мазкур мурожаатларнинг ижобий ечими узоққа чўзилмади.

Маҳалланинг Аҳиллик, Янгиобод ва Шодлик кўчалари бўйлаб жами 1170 метр масофада 0,32 ҳажмда ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилди. Натижада айнан шу ҳудуддаги 240 та хонадонда истиқомат қилувчи 1000 нафарга яқин аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Эътиборлиси, шундан 24 та хонадон биринчи бор тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бу ишларни амалга ошириш учун туман маҳаллий бюджетининг заҳира маблағлари ҳисобидан 10 млн. сўм маблағ ажратилди.

- Тоза ичимлик суви тармоғи тортилгандан сўнг, маҳалла Кенгаши йиғилишини ўтказдик. Фуқароларимиз ичимлик суви кранларини кўчага ўрнатишни бир овоздан маъқуллашди, - дейди маҳалла раиси Юсуфжон Мадалиев. - Албатта, сувнинг исроф бўлмаслигини, ҳар бир кранлардаги мавжуд жўмраклардан уни ҳуда-беҳудага оқизиб қўймасликни назорат қиламиз энди. Муҳими,  оби ҳаётни қишлоғимизга яна қайтганлигидан маҳалла аҳли бениҳоят хурсанд. Ёшу қарининг қўллари дуода.

Худди шунингдек, сайёр қабулди маҳалла аҳли ва асосан оқсоқоллари ҳудуддаги “Қувур бобо” қабристони деворининг таъмирталаб қисмини тузатишда сектор раҳбарининг бош-қош бўлишини исташди. Нуронийларнинг гапи ҳам ерда қолмади.  

Туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳалла қабристонининг 100 метр қисмини таъмирлаш ишлари манзилли дастурга киритилди ва белгиланган ободонлаштириш ишлари тўлиқ бажарилди. Бу билан эса нафақат фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди, балки эзгу ва савоб ишга қўл урилди.

Туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бугун ана шу қишлоққа ташриф буюриб, амалга оширилган ишларнинг натижаси, маҳалла фуқароларининг кайфиятини ўрганди. Қишлоқ аҳли билан дилдан суҳбатлашиб, навбатдаги эзгу ташаббуслар режалари тузилди.     

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати