Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кузги шудгор – мўл ҳосил олишда муҳим омил

×

 2020-11-08 17:32:57    74

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларининг бориши билан танишди.

Тажрибали деҳқонларимиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда-куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, дея бежиз таъкидлашмаган. Боиси, кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Буни тўғри англаган туман деҳқонлари 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган 5 минг 200 гектар ер майдонини сифатли шудгорлашга киришган.

Шудгорлаш ишларида 22 та юқори унумли ҳайдов тракторлари иштирок этаётган бўлиб, битта трактор ёрдамида кунига 12-15 гектар майдонни шудгорлаш белгиланган.

Шудгорлаш тадбирида қатнашадиган ҳайдов тракторларининг иши икки сменада ташкил этилиб, кўчма пайвандлаш аппарати, кўчма устахона, судратма ёқилғи тарқатиш агрегати, кўчма дам олиш хонаси билан таъминланади. Механизаторлар ва шудгорлаш тадбирида қатнашувчи ходимларни икки маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш режалаштирилган.

Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида туманда 10 та отряд тузилган. Мазкур отрядларга бириктирилган механизаторларнинг тунги шудгор ишларини самарали ташкил қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, улар учун кўчма дам олиш хоналари тайёрланди.

Вилоят ҳокими Х.Бозаровнинг туман сектор раҳбарлари, шудгорлаш отряд раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувида кузги шудгорлаш тадбирини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Вилоят раҳбари 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни оптимал муддатларда ва уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан мутасаддилар ва қишлоқ хўжалиги ходимларига зарурий тавсиялар берди.

Шунингдек, Хайрулло Бозаров механизаторлар учун тайёрланган ҳар бир кўчма дам олиш хоналари, улардаги яратилган шароитлар билан танишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати