Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фан олимпиадаларининг туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда

×

 2020-11-07 20:20:57    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида барча фанлар бўйича фан олимпиадаларининг туман босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Билимдонлар беллашувининг туман босқичига бугун, 7 ноябрь куни старт берилди.

Шу муносабат билан 24-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган тантанали тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Исроилжон Турсунов, туман халқ таълими бўлими мудири Нафисахон Нишонова, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси методик хизмат бўлими ходими Мусохон Асрақулов, олимпиада ҳакамлар ва аппеляция ҳайъатлари аъзолари ҳамда ўз билимини синовдан ўтказишни истаган ўқувчилар қатнашди.

Таъкидланишича, бугун 9-10 синфлар ўртасида бўлиб ўтган 1-турда тумандаги 67 та умумий ўрта таълим мактабларидан 1867 нафар ўқувчилар фанлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Тест ва ёзма иш материаллари вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан олимпиада бошланган куни етказиб берилган.

Мазкур олимпиаданинг туман босқичи яна 2 кун давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати