Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чорвачиликни ривожлантириш-халқимизни арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омиллардан

×

 2020-11-05 23:56:32    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ,Джураев бугунги иш режаси доирасида сектор ҳудудидаги "Хадичабегим Мадинабону" фермер хўжалигининг фермасида бўлди.


Бугунги кунда мазкур фермер хўжаликда чет давлатдан келтирилган 50 бош наслли қорамоллар боқилаётган бўлиб, уларнинг 15 боши сигирларни ташкил этади. Хўжалик фаолияти билан танишиш, фермер билан суҳбат давомида чорвачиликни ривожлантириш, хусусан, наслли қорамол зотларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш сектор раҳбарининг диққат марказида бўлди. 


Шунингдек, хўжалик ер майдонларида кузги агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажариш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди. Бунда хўжаликдаги мавжуд техникаларнинг таъмири, уларнинг соз холатда бўлиши жиддий эътибор қаратиш лозимлиги уқтириб ўтилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати