Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётган 107 нафар ходим кўкрак нишони билан тақдирланди

×

 2020-11-04 18:46:46    67

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 26 майдаги Фармони билан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан синовли дамларда хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимиз тақдирланиб келмоқда.

Қувонарлиси, тумандаги маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётган фаол ходимларнинг 107 нафари ана шундай эътирофга лойиқ кўрилди.

Шу муносабат билан, бугун 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўкрак нишонларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла тизими ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, дунёда ҳеч бир халқ ёки миллат ҳаёт синовларидан, тақдирнинг кутилмаган зарбаларидан холи эмас. Айниқса, жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қийинчиликлар матонатли халқимизни яна бир бор имтиҳондан ўтказди, унинг иродасини тоблади.

Юртимизда пандемия инқирози таҳдид солган илк кунларданоқ бу балога қарши якдиллик билан курашиш, касалликка чалинган одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатишда халқимизнинг меҳр-саховат, ҳамжиҳатлик, оғир кунларда беминнат ёрдам кўрсатиш каби қадриятлари янада яққол намоён бўлди.

Бу борада амалга оширилаётган тегишли чора-тадбирларнинг самарали рўёбга чиқарилишида маҳалла тизими ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бўлди, албатта.

Тадбирда сўзга чиққанлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида туманимиздаги маҳалла тизимида ана шундай жонкуяр фаоллари ҳам қайд этилгани, бугунги синовли даврда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссасининг эътирофи эканлигидан далолатлигини таъкидлаб ўтишди.

Ўз ўрнида ушбу эътирофга сазовор бўлганлар ҳам ушбу мукофот масъулият, халқнинг ризолиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундовчи юксак эътироф эканлигини таъкидладилар.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ ўн олти нафар фидоий тумандошларимиз юртбошимиз фармонига мувофиқ ушбу мукофот билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати