Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

39-МАКТАБНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-11-03 18:43:25    67

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 39-умумтаълим мактаби замонавий ва кўркам қиёфа касб этди.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури асосида мактабда кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

Хусусан, ушбу таълим масканининг мавжуд биноси реконструкция қилиниши билан биргаликда, қўшимча 180 та ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги ўқув биноси ҳам қуриб битказилди.

Шу муносабат билан бугун, замонавий ва кўркам зиё масканига айланган мактабнинг очилиши тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари И.Турсунов, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов, туман халқ таълими бўлими мудири Н.Нишонова, мактаб кузатув кенгаши вакиллари, маҳалла нуронийлари ҳамда ота-оналар қатнашди.

Йиғилганлар мактаб жамоаси ва ўқувчиларни янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади.

Реконструкция ва қурилиш ишларига дастур асосида 2 млрд. 725 млн. сўм маблағ сарфланди.

Пудратчи ташкилот-“Отабек имконияти” масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган кенг ва ёруғ синфларда, эндиликда жами 426 нафар ўқувчилар таҳсил олишади.

Меҳмонлар янги қуриб битказилган ўқув биносидаги синф хоналарида ҳам бўлишиб, дарс жараёнлари ва уларда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати