Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун @dorinarx_bot Телеграм боти ишга туширилди.

×

 2020-11-03 13:47:29    82

PDF yuklash
Chop etish


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун @dorinarx_bot Телеграм боти ишга туширилди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича , сўнгги вақтларда, дорихоналарда бир қатор дори-дармонларнинг етишмаслиги ва нархларини сунъий равишда юқори баҳолаш кузатилмоқда, истеъмолчилар вирусга қарши ва иситма туширувчи дориларнинг асоссиз юқори нархларидан шикоят қилмоқдалар.


Таъкидланишича, дори-дармонлар нархлари бўйича ишончли ва аниқ маълумотларнинг мавжуд эмаслиги жамиятда ҳақли норозиликка олиб келади. Ҳар бир истеъмолчи сотиб олишдан олдин дори маҳсулотнинг чегаравий нархидан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.


Бугунги кунда мамлакатимизда 18 миллион истеъмолчи Телеграм мессенжеридан фойдаланмоқда. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган ботда дори воситасини халқаро патентланмаган номи ёки савдо номи бўйича излаш имконияти мавжуд. (Ахборот тизимига 2 мингдан ортиқ савдо номлари киритилган).


Истеъмолчилар учун @dorinarx_botда дориларнинг савдо номи, дозаси, қадоқланган сони ва қадоқ тури, ишлаб чиқарувчи номи, халқаро патентланмаган номи, максимал чакана нархи ҳақидаги маълумотлар мавжуд.