Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 121 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси йўлга қўйилди

×

 2020-10-23 00:48:42    82

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмарка туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва “Деҳқон бозори” МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмарка туман марказидаги “Деҳқон бозори” ҳудудида бўлиб ўтмоқда.

Савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан қорамол гўшти, қўй гўшти, ярим тайёр товуқ гўшти, тухум, балиқ, шунингдек, картошка, сабзи, пиёз, ўсимлик ва пахта ёғи ҳамда ун маҳсулотлар сотилмоқда.

Мазкур арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ўз фаолиятини ҳар куни давом эттириши белгиланган.

Туман ҳокими Қахрамонжон Джураев ва сектор раҳбарлари 22 октябр куни мазкур ярмарка фаолияти билан танишиш билан биргаликда, бозор ҳудудидаги бошқа савдо масканларида ҳам бўлиб нарх-наволарнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, туманимиз аҳолисини сифатли ва арзон озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чораларини кўрди.

Сектор раҳбарлари савдо расталарини кўздан кечириб, тадбиркорлар билан суҳбатда бўлди. Мутасадди ташкилотларга нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, худди шундай арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари туманнинг бошқа масканлари, яъни ҳар бир секторлар ҳудудларида ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.

Бу эса аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келади, албатта.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати