Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат-назоратда

×

 2020-09-24 18:29:31    68

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумот билан бўлишди.

Қабулхонанинг туман ҳокимлиги Ахборот хизматига маълум қилишича, мамлакатимизда жорий этилган тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг янгича усулидан самара фойланиб келинмоқда. Яъни, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан сифатли ва тезкор ишлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этишда қабулхона томонидан муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, жорий йилнинг январ-август ойлари давомида 26 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда аҳоли ва тадбиркорлардан 319 киши иштирок этган.  Иштирокчилар томонидан 137 та турли соҳаларда мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлардан 81 таси ҳуқуқий маслахатлар бериб жойида ҳал қилинган. 56 та мурожаатда кўтарилган 65 та масалалар kb-business.gov.uz тизимига назорат учун киритилган. Киритилган масалаларнинг 42 таси яъни 64,6 фоизи ижобий ҳал этилишига эришилган.

Ўтган давр мобайнида қабулхонага жами 237 та масалада мурожаат келиб тушган. Хусусан, масалаларнинг 87 таси банк масалаларини, 30 таси ер масалаларини, 29 таси инфратузилма масалаларини, 9 таси солиқ, 6 таси бино, 2 таси рухсатнома ва лицензия масалаларини, 45 таси Covid-19 масалаларини, 29 таси эса бошқа масалаларни ташкил этган. Жами мурожаатларнинг 236 таси кўриб чиқилиб, шундан 156 таси ижобий ҳал этилди. Жумладан, тумандаги МЧЖлардан бирининг мурожаати асосида коронавирус пандемияси даврида фаолият юритмаётганлиги сабабли банкдан олган 250 млн. сўм кредит маблағи тўлов муддати қабулхона мутасаддилари аралашуви билан узайтириб берилган.

Тадбиркорлик субъектларидан тушган мурожаатларнинг тартиби ва муддатини бузиш ҳолатлари 10 та мурожаатда кузатилган бўлиб, ваколатли органларга мазкур мурожаатларни тезкорлик билан самарали ҳал этилиши бўйича назорат ўрнатишлари, масъул ижрочиларни масъулиятини оширишлари бўйича тегишли тартибда огоҳлантириш хатлари чиқарилди.

Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорлар жамоатчилик Кенгаши ҳар ойда тушган мурожаатларни муддатларига, ижобий ҳал этилишига эътибор қаратган ҳолда таҳлил қилиб, муаммоли бўлган масалаларни ҳал этиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш учун тегишли таклифлар тайёрлаб, вилоят Бош вазир қабулхонасига тақдим этиб борилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати