Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқ олтинни ёнғиндан асрайлик!

×

 2020-09-24 17:31:13    76

PDF yuklash
Chop etish


Туманимиз миришкор деҳқонларининг машаққатли меҳнатлари билан бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Айни кунда пахта далаларида йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.

       Миллий бойлигимиз бўлган пахтани ўз вақтида, нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш пахтакорларимизнинг бугунги кундаги энг долзарб вазифасидир.

Ана шундай масъулиятли паллада туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳам деҳқонлар билан ёнма-ён туриб, пахтани ёнғинлардан сақлашга қаратилган тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Хусусан, ходимларимиз томонидан пахта далалари ва тайёрлов масканларига учқун сўндиргичи бўлмаган, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланмаган, ёқилғи-мойлаш тизими ва электр таъминоти қисми носоз бўлган транспорт воситаларини киритмаслик, пахтазор ва пахта қуритиш майдонлари яқинида очиқ оловдан фойдаланмаслик, сигарет чекишга йўл қўймаслик бўйича назорат ишлари олиб борилмоқда. Мавсумда пахта йиғимига жалб этилган техника воситалари қўшимча равишда техник кўрикдан, ишчи-хизматчилар эса ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномадан ўтказилмоқда. 

Шу ўринда миришкор фермерларимизга, пахта қабул қилиш пункти масъулларига яна бир бор мурожаат қилмоқчимиз!

Қадрли дўстлар!

        Аёнки, пахта - элимизнинг даромад манбаларидан бири бўлиш билан биргаликда, тез аланга олувчи хомашёдир. Мавсумни ҳар томонлама беталофат ўтказишда ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этинг.

Бунда, биринчи навбатда терилган пахта ҳосилини фермер хўжаликлари дала шийпонларида кўп миқдорда сақламаслик ва хирмонлар атрофида очиқ оловдан фойдаланмаслик;

        дала шийпонларини ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминлаш;

        хирмон ва унинг атрофларида қўлбола электр воситалари, носоз, синов муддати ўтган газ баллонларидан фойдаланмаслик;

        ҳосилни пахта қабул қилиш пунктларига ташиётган транспорт воситаларини учқун сўндиргич билан жиҳозлаш зарур.

        Амалга оширилаётган бу ишлар, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишга, йиғим-терим мавсумини беталофат ўтишига хизмат қилади, албатта.

 Д.Раҳмонов

Ўзбекистон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи