Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Прокурор секторида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да ҳам 18 нафар фуқаро ишли бўлди

×

 2020-09-23 20:32:07    61

PDF yuklash
Chop etish


Аввал эълон қилганимиздек, бугун Ўзбекистон тумани прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида ҳам “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркаси очиқ осмон остида, Кўл-Элаш қишлоғида жойлашган Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникумининг ҳовлисида ташкил этилди.

Туман прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 19 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 202 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан 70 нафарга яқин ишсиз фуқаролар ва ёшлар иштирок этган ярмарка натижасига кўра, ҳудуддаги 18 нафар фуқаро доимий ишли бўлди. 3 нафар ишсиз фуқаро тикувчилик бўйича касбга ўқитишга йўналтирилди.

Шунингдек, ярмарка сўнггида 30 нафар туман ёшлари иштирокида, уларни касбга қизиқтириш мақсадида Қўқон шаҳрида жойлашган “EURO PRINT KOKAND” МЧЖ корхонасига ташриф буюрилиб, унинг фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Аввалроқ, шу ойнинг ўзида туман марказида ўтказилган “Меҳнат ярмаркаси”да 19 нафар, туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида ўтказилган ярмаркада эса  15 нафар ишсиз фуқаролар доимий иш ўрнига эга бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси, туман ИИБ раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида ўтказилади. Ярмарканинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида қўшимча эълон қиламиз, албатта.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати