Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги интерактив хизмат

×

 2020-09-23 12:35:33    69

PDF yuklash
Chop etish


Янги интерактив хизмат Давлат статистика қўмитаси веб-сайтида иш бошлади.

Мамлакатимизда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда бу соҳадаги тизимли ислоҳотлар натижасида тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёни 15 дақиқагача қисқартирилди, талаб этиладиган хужжатлар сони камайтирилиб, уларни онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди. Бу эса пандемия даврида уйдан чиқмасдан тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш учун муносиб шароит яратилди.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон туманида 1675 та (дехқон ва фермер хўжаликларсиз) фаолият кўрсатаётган субъектдан 1374 таси кичик бизнес субъектини (82%) ташкил этади. Жорий йилиннг ўтган саккиз ойи мобайнида туман бўйича 151 та кичик бизнес субъектлари рўйхатга олинди. Асосий фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 463 таси (33,7%) саноат ва 432 таси савдо (31,4%) ва бошқа корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тадбиркорликни бошлаш ва самарали йўлга қўйишнинг асоси, бу пухта ўтказилган маркетинг ўрганишлари ҳисобланади. Бозор коньюктураси ва ундаги иштирокчилар хақида маълумотларга эга бўлмай туриб бизнесда муваффақиятга эришиш имконияти деярли йўқ. Шуни инобатга олган холда Президентимизнинг 2018 йил 18 июлдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, интернет тармоғи орқали юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилди.  

Бугунги кунда давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида интернет орқали юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлардан эркин фойдаланиш имконияти мавжуд. Бунда фойдаланувчи юридик шахслар солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) киритиш йўли билан маълумотларни бепул олиш имкониятига эга бўлдилар. Унга корхонанинг номи, идентификация рақами, рўйхатга олинган санаси, ташкилий хуқуқий шакли, манзили, корхона раҳбари ва муассислар тўғрисидаги маълумотлар киради. Авваллари бу маълумотларни хат орқали амалга оширилиб, уни кўриб чикишга бир неча кун кетган бўлса хозирги кунда онлайн режимида олишлари мумкин.

Рақамли иқтисодиёт ривожланиш жараёнида экан, маълумотларни олишда тезкорлик ва сифат ошишига бўлган талаб хам ортиб боради.

Давлат статистика қўмитаси бугунги кунда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда корхона ва ташкилотлар маълумотлар базасини юритиш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

        Бу ҳам, кўплаб янги имконият ва қулайликларни яратади, албатта.

 О.АБДУЛЛАЕВ

Ўзбекистон туман статистика бўлими бошлиғи