Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон тумани бўлимига раҳбар тайинланди

×

 2020-09-22 22:25:40    73

PDF yuklash
Chop etish


Раззоқов Улуғбек Ўктамжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан мазкур Агентликнинг Ўзбекистон тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Исроилжон Турсунов ва Агентликнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳамадамин Ғаниев иштирокида туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда янги таъсис этилган бўлим бошлиғи туман фаоллари ва ёшларига расман таништирилди.

Маълумот ўрнида, Улуғбек Раззоқов 1991 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йилда Қўқон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.

Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими табиий фанлар услубчиси вазифасида бошлаган. 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Расмий таништирув маросимида сўзга чиққан вилоят ёшлари етакчиси Муҳамадамин Ғаниев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари, агентлик ва унинг қуйи тизимлари ходимлари олдида турган келгусидаги долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўз ўрнида, туман ҳокимининг ўринбосари И.Турсунов ҳам туман ҳокимлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар ва туман фаоллари билан ҳамкорликда мазкур янги ташкилотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда иш юритиб, бу орқали агентликнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил қилинган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати