Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 102 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд ҳокимияти органлари фаолияти рақамлаштирилади

×

 2020-09-10 18:28:14    61

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этилаётгани фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни осонлаштириш, одил судловга эришиш ва судлар фаолиятидаги шаффофликни таъминлашга имкон яратмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 30 августдаги ПҚ–3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимларига юбориш тизимлари жорий этилганлиги яхши самарабермоқда.

Тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини кафолатлаш ва бу борада суд ҳокимиятининг нуфузини янада юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимизнинг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор амалиётдаги бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;

судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш;

махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш;

суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтиришсуд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари этиб белгиланди.

Бунда судлар фаолиятига янги турдаги интерфаол суд хизматларини жорий қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, ортиқча сансалорликларга чек қўйиш, фаолиятнинг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, суд қарорларининг ижроси самарадорлигини янада кучайтириш, электрон тартибдаги суд ишини ва ижро ишини юритишнинг замонавий механизмларини яратишга, шунингдек, бу борадаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, амалиётда юзага келаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишга қаратилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш янада талаб этилади. Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш зарур ҳисобланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул хабардор қилиниши барча суд процесси иштирокчиларини ўз иш вақтини тўғри тақсимлашга олиб келади. Албатта бу барча иштирокчиларга қулайликлар яратади.

2022 йил 1 январдан бошлаб иш бўйича суд қарорларини тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш жиноят судлов ишларини соддалаштиришга, қоғозбозликни олдини олишга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор орқали фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари кенгайтирилади, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш таъминланади, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.

Элёрбек Хакимов

Жиноят ишлари бўйича

Қўқон шаҳар судининг cудьяси