Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар мактабларда ўрганишлар олиб бормоқда

×

 2020-09-08 21:55:40    81

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди.

Бу борада мамлакатимизда COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар ҳам тасдиқланди.

        Белгиланган барча кўрсатмалар ва топшириқларга асосан, Ўзбекистон туманида 4 та сектор раҳбарлари раислигида ишчи гуруҳлар тузилиб, секторлар кесимида тумандаги мавжуд 67 та умумтаълим мактабларида ўрганишлар олиб борилмоқда.

1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳам, айни мазкур долзарб масала юзасидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан биргаликда, ўрганиш натижалари асосида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Худди шунингдек, қолган секторларда ҳам ана шундай ўрганишлар таълим муассасаларида давом этмоқда.  

       Сектор раҳбарлари раислигидаги ишчи гуруҳларлар таркибига, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуддан сайланган халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, санитария–эпидемиологик осойишталик маркази, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, молия бўлимлари, туман электр, газ таъминоти корхоналари вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари киритилган.

Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир умумтаълим мактаблари бўйича алоҳида хулосалар тайёрланиб, унда мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш (ёки аксинча) бўйича тегишли қарор ҳамда масъулларга кўрсатма ва тавсиялар акс этмоқда. 

Ўз ўрнида, ишчи гуруҳларнинг мазкур хулосалари яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилаётган халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасида таҳлил қилинади ҳамда бу борада, тумандаги эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан Кенгаш тегишли қарор қабул қилади.

        Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда янги 2020/2021 ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати