Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Равон йўллар барпо этиш ишлари белгиланган режа бўйича давом этмоқда

×

 2020-09-07 21:50:23    71

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманидаги 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида, яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасидан, Зиё Нурсух МФЙнинг  Зиё кўчалари бўйлаб жами 5 км масофада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жаҳон банки кредити маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган мазкур таъмирлаш ишлари “Карвон йўл” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилмоқда.


Белгиланган режага мувофиқ йўлсозлар томонидан, бугундан Нурсух МФЙнинг  Зиё кўчаси бўйлаб асфальт ётқизишга тайёргарлик ишларини бошлаб юборилди. 

Бу каби ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари энг аввало, туманимиз кўркига кўрк қўшиб,  юртдошларимизнинг йўлларда ҳаракатланиши бехатар бўлишига хизмат қилади. 

Ва албатта, бу каби текис ва равон йўллар туманимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати