Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-09-04 12:11:42    107

PDF yuklash
Chop etish


Кеча, 3 сентябрь куни кун.уз нашрининг телеграм ижтимоий тармоғидаги Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида “Ўзбекистон туманидаги йўл қачон таъмирланади?” сарлавҳаси билан видеотасвир иловасига эга бўлган мурожаат эълон қилинди.

Унда номаълум мурожаатчи номидан Ўзбекистон тумани Нурсух-Яйпан йўналишидаги автомобил йўлида олиб борилаётган қурилиши ишларининг ҳолати ҳақида баён этилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дархақиқат, Ўзбекистон тумани ҳудудида 4К-923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида (жами 5 км. масофада) яъни, Яйпан шаҳар Зиёкор ва Ибн Сино кўчалари, Ислом МФЙнинг Исломобод кўчаси, Қўрғонча МФЙнинг Шоҳ кўчаси ва Зиё Нурсух МФЙнинг Зиё кўчалари бўйлаб таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябр кунги ПҚ-2611 сонли қарори асосида Жаҳон банки кредити маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар “Карвон йўл” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилмоқда.

Лойиҳага кўра, таъмирлаш ишлари давомида йўлнинг қатнов қисмини чегараловчи тўсиқлар (бордюр)ни таъмирлаш ва янгилаш, йўл четидаги бетон ариқлар (лоток)ни янгисига алиштириш, мавжуд пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш, яроқсиз холга келган йўл белгиларини янгисига алмаштириш, йўл чизмаларини чизиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари кўзда тутилган.

Лекин, пандемия ва ўтган ойларда мамлакатимизда тадбиқ этилган кучайтирилган чекловларга эга бўлган карантин ҳамда йўл қурилиши билан боғлиқ бўлган, параллел равишда вужудга келадиган бошқа коммуникация тармоқларининг ҳам қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши туфайли таъмирлаш ишлари жараёнида вақтинчалик узилишлар юзага келган.

Пудратчи ташкилот расмийларининг туман ҳокимлигига маълум қилишича, шартномага асосан мазкур таъмирлаш ишлари 2021 йилнинг 1-чораги охирига қадар якунланиши кўзда тутилган.

Бироқ, бугунги кунда пудратчи ташкилот томонидан мавжуд таъмирлаш ишларини жадаллаштириш чоралари белгиланиб, юқоридаги муддатдан ҳам аввал йўлларни белгиланган талаб ва сифат даражасида фойдаланишга  топшириш режалаштирилганлиги ҳам туман ҳокимлигига маълум қилинди.

Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусан автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва бу орқали аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш масалалари туман ҳокимлигининг доимий эътиборида.