Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Йўл патрули мусобақасининг ғолиб жамоаси аниқланди

×

 2020-09-04 09:07:39    76

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 25 август-3 сентябрь кунлари Қўқон шаҳри мезбонлик қилган АрМИ-2020 халқаро Армия ўйинларининг «Йўл патрули» баҳсида Ватанимиз шарафини ҳимоя этган юрт ўғлонлари биринчи ўринни қўлга киритди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобил назорати инспекторлари капитан Мансуржон Акобиров, сержантлар Сиддиқ Аъзамов, Фарҳод Мусаев Макаров пистолети ва автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш ва йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш шартларини бажариш жараёнида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Айнан биринчи кунги шартларга кўра жамоамиз вакили Сиддиқ Аъзамов автомобилни экстремал бошқариш борасида мусобақа рекордини янгилади. У конуслар билан чегараланган махсус қисқа ва тор йўлакни босиб ўтишда 1.23.55 сония вақт сарфлаб (бирорта ҳам конусни йиқитмаган холда) 2019 йилда Россия терма жамоаси ўрнатган рекордни янгилади.

Индивидуал ва жамоавий пойга баҳсларида қатнашчилар икки айланадан иборат олти километрлик масофани босиб ўтишда белгиланган нуқталарда тегишли шартларни бажардилар. Макаров пистолети, автоматдан ўқ отиш, экстремал бошқариш, йўл ҳаракати ҳодисаси пайтида содир бўлиши мумкин ўт ўчириш ҳамда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни деярли бехато амалга оширган юрт ўғлонлари тезлик борасида рақибларидан анча ўзиб кетишга муваффақ бўлдилар.

Дастурга кўра жамоалар вакиллари сўнгги икки шарт – автомобил ғилдиракларини алмаштириш ва йўл ҳаракатини бошқариш (конкурсдан ташқари) борасида баҳс олиб борди. Кичик сержант Музаффар Тулябаев ва катта лейтенант Жамолиддин Эгамбердиев жуфтлиги 1 дақиқа 14.76 сонияда автомобил шинасини алмаштириб, ўзларига топширилган вазифани аъло даражада бажаришди.

Бу натижа «Йўл патрули» мусобақасининг навбатдаги рекорди сифатида қайд этилди. Бу шартдаги аввалги рекорд Ўзбекистон терма жамоасига тегишли бўлиб, 2019 йилда йигитларимиз автомобил ғилдирагини 1 дақиқа, 34.82 сонияда алмаштиришга муваффақ бўлган.

Конкурсдан ташқари ўтказилган йўл ҳаракатини бошқариш шартида сержант Жўрабек Қодиров, Алексей Серебров (Россия Федерацияси) ва Александр Шеглов (Беларусь Республикаси) энг яхши инспекторлар сифатида ўзларини кўрсатишди.

Қайд этилган натижалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Россия Федерацияси иккинчи, Беларусь Республикаси учинчи ўриндан жой олди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан индивидуал йўналишдаги номинантлари ҳам аниқланди. Унга кўра сержант Сиддиқ Аъзамов (Ўзбекистон, «Экстремал ҳайдовчи»), сержант Фарҳод Мусаев (Ўзбекистон, «Унверсал мутахассис»), капитан Мансуржон Акобиров (Ўзбекистон, «Профессионал»), сержант Жамолиддин Эгамбердиев ва кичик сержант Музаффар Тулябаев (Ўзбекистон, «Энг яхши техник ёрдам»), лейтенант Казбек Авсанов (Россия Федерацияси, «Максимал форсаж»), подполковник Сергей Кипеть (Беларусь Республикаси, «Энг яхши жамоа сардори») номинациясида ғолиб деб топилди.

Тантанали ёпилиш маросимида сўзга чиққанлар юқорида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб, мамлакатимизда АрМИ – 2020 халқаро Армия ўйинларининг «Йўл патрули» баҳсига ҳар томонлама юқори даражада ташкиллаштирилганлигини яна бир бор таъкидлашди.

Тадбирда ғолиб жамоалар якка тартибда хамда жамоавий тарзда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Шаркий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.