Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди

×

 2020-09-02 20:15:22    92

PDF yuklash
Chop etish


Маҳалла - жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек оилалар жипслигини таъминлашда асосий таянч ҳисобланади.

Мамлакатимизда маҳалла институтини янада такомиллаштириш борасида, айниқса давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда қабул қилинган қатор қарор ва фармонлар бу ижтимоий тузилмани ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси, эзгу мақсадлар йўлида фуқароларнинг бошини қовуштириб, эзгу мақсадлар сари етакловчи жамоавий катта куч бўлиб фаолият юритишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари бу борада муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Мазкур қарор ва фармонларга мувофиқ, Ўзбекистон туманида ҳам бир қатор муайян ишлар амалга оширилиб, фуқаролар йиғинлари ўз янги биноларига эга бўлмоқда.

        Айни, 1 сентябрь - юртимизда мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз йиллиги кўтаринки руҳда нишонланган санада тумандаги «Катта қайнар» маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.

       – Маҳалламиздаги 621 та оилада 2 минг 110 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди йиғин раиси Абдумалик Рўзматов. – Фуқаролар йиғини айни пайтга қадар эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Хоналар етишмовчилиги ва яна бир қатор ноқулайликлар мавжуд эди. Янги бинода нафақат ходимлар, балки бу ерга келадиган ҳар бир фуқаро учун барча қулайлик яратилди.

Замонавий кўринишда эга бўлган бинода, маҳалла раиси, раиснинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ва профилактика инспектори учун алоҳида хоналардан ташқари, йиғин Кенгаши учун ҳам йиғилишлар зали мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари ҳомийлар кўмагида ҳашар йўли билан амалга оширилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова, туман прокурори ёрдамчиси Жамшидбек Хотамов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, маҳалла аҳлини истиқлол айёми билан табриклашди ҳамда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Тадбирда сўз олган маҳалла нуронийлари маҳалладаги бу каби эзгу ишлар бардавом бўлишини тилаб, истиқлолимизнинг абадий бўлиши, юртга тинчлик ва халқимизга омонлик сўраб қўлларини дуога очишди.

       Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига кўра, йил якунига қадар тумандаги яна 10 ортиқ, хусусан “Охта Тагоб”, “Зиё Нурсух”, “Пасткиқўриқ”, “Шодлик”, “Яккатут”, “Давлатботир”, “Даханақақир”, “Шўрқишлоқ”, “Учбулак”, “Наймансой”, “Бозор Яйпан”, “Бузуқўрғон” ҳамда  “Ўқчи туман” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги бинолари фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати