Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Биринчи Президентимиз хотираси доимо қалбимизда

×

 2020-09-02 10:55:02    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан, ушбу кунни Хотира куни сифатида ёд этиш, давлатимиз мустақиллиги асосчиси ва истиқлолимиз меъмори Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш белгиланган.

Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси. 

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. 

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикаси асосчиси, оғир дамларда мамлакатда хавфсизликни таъминлаб, унинг тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор қўйган шахс сифатида юртимиз тарихида алоҳида ўрин тутади. 

Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилди.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари 2017 йил 2 сентябрда Самарқандда, 2018 йил 30 январда Қаршида ва 2018 йил 18 октябрда Москвада очилди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройига, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.

Инсон оламдан ўтса-да ҳаётлигидаги фидойилиги, эзгу ишлари, ибратли амаллари билан қалбларда мангу яшайди, ардоқланади. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам халқимиз кўнглида, хотирасида.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати