Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Равон йўллар – жон роҳати

×

 2020-08-03 22:38:08    69

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида кўчаларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ бир қатор маҳаллалардаги ички йўллар таъмирланиб, асфальт ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.

Куни-кеча Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан “Беруний” МФЙнинг Ғафур Ғулом номли кўчасида ҳам 2400 квадрат метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

Қўшимчасига, маҳалла аҳлининг ўз ташаббуси ва ҳомийлик ёрдамлари билан яна 400 квадрат метр қисмида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Умумий ҳисобда мазкур кўчанинг 2800 квадрат метр қисмидаги асфальтланган равон йўли маҳаллага ўзгача шукуҳ, фуқароларга эса қувонч бағишлади.

Асфальтлаштириш ишлари ҳудудлар кесимида қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати