Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Улуғ айём кунида аҳолига байрамона кайфият улашилди

×

 2020-07-31 21:10:19    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Қурбон ҳайити муносабати билан хайрли ишларга қўл урилиб, кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди.

Коронавирус инфекцияси сабабли давом этаётган карантин даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган хайрия тадбирлари халқни янада бирлаштирмоқда, эртанги кунга умид ва ишонч бағишламоқда.

Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан туманимиздаги 700 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ва 7000 дона тиббиёт ниқоблари жўнатилди.

Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган ун, гурунч, ўсимлик ёғи, тухум, шакар шулар жумласидан.

Тумандаги ҳайрия марказига етказиб келинган мазкур маҳсулотларни ўз эгаларига бекаму-кўст етиб бориши учун, бугун эрта тонгдан марказ ишчилари ва туман ҳокимлиги вакиллари енг шимариб барча ташкилий ишларни амалга оширишди.

Қадоқланган маҳсулотлар секторлар кесимида тақсимланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва сектор аъзолари иштирокида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар оилаларига тарқатиб чиқилди.

1-сектор раҳбари, туман ҳокими Қахрамонжон Джураев сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ўтказилган хайрия тадбирида иштирок этиб, эҳтиёжманд оилалар вакилларини Қурбон ҳайити билан қутлади.

Муборак Қурбон ҳайити байрами арафасида бу саховат тадбирлари ўксик кўнгилларга қувонч улашмоқда, албатт. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати