Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одил судловни ва жамиятда адолатни таъминлашда қатъият билан давом этамиз

×

 2020-07-09 18:13:09    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида судлар олдига ўта муҳим вазифалар қўйилди.

Энг асосийси, суд идорасига келган ҳар бир шахс Ўзбекистонда адолат борлигига ишониш кераклиги, бу Давлат раҳбарининг талаби эканлигини Президентимиз алоҳида таъкидладилар.

Видеолектор йиғилишида суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги, бундай аралашиш - давлат сиёсатига ҳиёнат деб баҳоланишига алоҳида урғу берилди.

Одил судловни таъминлаш борасидаги бундай жонкуярлик давлатимизда адолатни, инсонпарварлик ва одилликни таъминлашга қаратилган энг эзгу ният ва талабдир, албатта. Ушбу берилаётган имкониятлар ва Президентимизнинг биз судьяларга билдирган ишончлари вазифамизга янада масъулият билан ёндашишимизни талаб этади.


Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 2020 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан, 2020 йилнинг биринчи ярми давомида 83 нафар шахсга нисбатан

76 та жиноят иши кўрилиб, 56 нафар шахсга нисбатан айблов хукми чиқарилган бўлса, 27 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари жабрланувчилар гумон қилинувчи ёки судланувчилар билан ярашганлиги муносабати ярашувга асосан ҳаракатдан тугатилган.       

Айблов хукмлари чиқарилган жиноят ишлари бўйича 4 нафар шахсга жарима жазоси, 20 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 22 нафар шахсга озодликни чеклаш жазоси, 5 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш жазоси, 4 нафар шахсга шартли синов муддати белгиланган. 1 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан хукм чиқарилган.

5 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан асоссиз қўйилган айбловлар енгилроғига қайта малакаланган.

9 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 12 нафар шахсга нисбатан жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам енгилроқ жазо тайинланган.

Шунингдек, 2020 йилнинг биринчи ярми давомида суд раиси томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 4 та мурожаат юзасидан тушунтириш берилган, 5 та мурожаат қаноатлантирилган. 

Республикамизда фаолият кўрсатаётган судьялар корпуси Президентимизнинг судлар олдига қўйган талабни, яъни суд идорасига келган ҳар бир шахс Ўзбекистонда адолат борлигига ишонишини таъминлашга қатъий киришган.

Албатта, биз судьялар юртбошимизнинг ишончини оқлашга, мамлакатимизда одил судловни, қонун устиворлигини таъминлашда қатъият билан давом этамиз.

О.Мирсадиков

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси