Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳарбийлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон туманида 100 минг кв. метрга яқин ҳудуд дезинфекция қилинди

×

 2020-05-27 10:03:59    59

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур тадбирларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда. Ижтимоий соҳа обьектлари, марказий кўчалар, бозорлар ва савдо мажмуалари ҳамда бошқа иншоотларни дезинфекция қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шарқий ҳарбий округи қўмондонлигининг иш режасига мувофиқ, кеча, 26 май куни Ўзбекистон туманида кенг кўламли дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Осуда ҳаётимиз посбонлари, туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги марказий кўчалар, маҳаллалар, савдо марказлари ва Деҳқон бозори жойлашган ҳудудларда, бино ва иншоатларда профилактик зарарсизлантириш ишларини олиб боришди.

Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг махсус техникалари ёрдамида 100 минг кв. метрга яқин ҳудуд тўлиқ дезинфекция қилинди.

- Пандемиянинг олдини олиш ва кенг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида ўтказилаётган профилактика тадбирларида барча имконият ва куч воситаларимиз билан фаол иштирок этиб келмоқдамиз, - дейди Шарқий ҳарбий округ дезинфекция отряди командири, капитан Х.Хатамов. - Биргалик ва аҳилликда қилаётган бу ҳаракатларимиз ўз самараларини беришига, инфекциянинг мамлакатимиздан тезроқ чекинишига ишончимиз комил.

- Туманимиз “Яшил ҳудуд” ҳисобланса-да, бугунги қалтис даврда тозалик, озодалик ва санитария-гигиена талабларига қатьий риоя этиш орқали инфекцияни йўлатмаслик юзасидан барча зарурий чораларни қўллашда давом этмоқдамиз, - дейди туман Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи А.Сулаймонов. – Вирусни тўлиқ енгиб ўтмагунимизга қадар, лоқайдликка, хотиржамликка берилмаслик керак. Фуқароларимиз ҳам кундалик турмушнинг ижобий ташвишлари ва ҳаракатларини ўйлаб, ўз ҳаётларининг бебаҳо хазинаси саналмиш – саломатлигига бефарқ бўлмасдан иш тутишса, албатта ҳар қандай муаммони ҳамжиҳатлик билан енгамиз. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати