Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев қадрли юртдошларимизни Рамазон ҳайити байрами билан қутлади

×

 2020-05-23 18:50:00    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев Ийд Рамазон ҳайити муносабати билан азиз ватандошларимизга, тумандошларимизга ўзининг самимий ва эзгу тилаклари ифодаланган байрам табригини йўллади. Табрикномада, жумладан, шундай дейилади:

Азиз Ватандошлар, қадрли тумандошлар!              

Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва шахсан ўзим номимдан чин қалбдан муборакбод этаман.

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжихатлик фазилатлари белгиланишида Рамазон ҳайити байрами муҳим аҳамият касб этади.

Бу қутлуғ байрамда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга  етказгани учун Аллоҳга чексиз шукроналар айтамиз.

Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз.

Айни вақтда муқаддас ислом динининг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларни асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда долзарб вазифага айланиб бораётганлигини барчамиз яхши тушунамиз.

Азиз тумандошлар!

Бу йилги якунланган муборак Рамазон ойи биз учун хайрли ишлар, савоб амаллар, эзгу ниятлар учун қулай фурсат бўлди. Қутлуғ кунларда халқимиз саховатга шошилди, хусусан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, тумандаги сектор раҳбарлари, барча мутасадди масъуллар фаолиятлари давомида асосий диққат эътиборларини карантин даврида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга, пандемия таъсирини камайтиришга қаратиб келмоқда.

Тумандаги сахий инсонларимиз, саховатпеша тадбиркорларимиз ва фермер хўжаликларимиз юрт бошига тушган бу синовга бефарқ эмаслигини кўрсатиб, эҳтиёжга муҳтож ватандошлари ҳолидан мунтазам равишда хабар олиб, уларга ёрдам қўлини чўзишда ибрат кўрсатмоқдалар.

Юртимизда синовли кунлар бошлангач, ҳар бир фуқаро, хусусан қадрли Ўзбекистон туманиликлар ҳам карантин қоидаларига амал қилиш нақадар долзарблигини ҳис эта олди.

Ҳар йили бу шукуҳли кунларни масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш, яқинларимиздан хабар олиш, улуғларимизни зиёрат қилиш билан ўтказардик. Бу йилги Рамазон ойида эса пандемик карантин ҳолати давом этмоқда ва мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилиш ўта зарурдир.

Рамазон ҳайити арафасида ўзингиз ва қариндошларингиз соғлигига эътибор бериб, уйда қолинг! Байрамни ўз хонадонингизда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан ўтказинг. Дуоларингизда эл-юрт саломатлиги, юртимиз фаровонлигини ёдга олинг. Синовли кунлар якун топишига оз қолди!

  Қадрли дўстлар!

  Сизларни ушбу муқаддас айём билан яна бир бор самимий қутлаган ҳолда, барчангизга соғлик-саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик, оилавий бахт тилайман!

Халқимизнинг шу муқаддас ойда қилган ибодатлари ижобат бўлсин. Ҳар бир хонадондан аҳиллик файзу-барака аримасин! Жонажон юртимизни Аллох ўз паноҳида асрасин!

         Рамазон ҳайити байрами муборак бўлсин!

Ўзбекистон тумани ҳокими

Қахрамонжон Джураев