Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик яна бир чорвадор фермер ибратли ташаббусга қўл урди

×

 2020-05-22 11:38:40    49

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимизда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатиб борилаётган бўлсада, саховатпеша инсонларнинг эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш борасидаги хайрли ташаббуслари сусайгани йўқ.

Рамазон ойининг сўнгги кунларида, Муборак Рамазон ҳайити арафасида меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларнинг янада жўш уриши минглаб оилаларга шодумонлик улашмоқда. Бу борада Ўзбекистон туманида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган хайрли амаллар буни яққол кўрсатиб турибди.

Инсонлар кўнглини кўтариш, уларга беғараз ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон тумани “Тойирхон Эшон” наслли чорвачилик кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Иномхўжа Бузруков хайрли ташаббусни амалга оширди.

Тумандаги Қайқуобод, Туюл, Туркистон, Хаётобод маҳаллаларида ҳамда Қўқон шаҳрида истиқомат қиладиган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ана шундай оилалардан 200 тасига бепул гўшт маҳсулотлари тарқатди.

Ўз навбатида, маҳалла аҳли кўрсатилган бу эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, миллатимизга хос бўлган меҳр, оқибатлилик, саҳоватпешалик каби эзгу хислатларни одатга айлантирган бу каби яхши инсонлар, сахий тадбиркор ва фермерларимиз омон бўлиб, уларнинг сони кўпаяверсин дея дуо қилишди.

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бинобарин, оғир кунда эл корига яраш, чин юрт фарзанди эканлигини номоён қилиш умримизга, ризқимизга барака киритади, ҳаётимиз осуда, қалбимиз хотиржам бўлишини таъминлайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати