Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёш энергетиклар Сардобадаги талафот оқибатларини бартараф этишда фаоллик кўрсатишмоқда

×

 2020-05-21 11:21:53    59

PDF yuklash
Chop etish


Қон-қонимизга сингиб кетган туйғулардан-бағрикенглик, инсонпарварлик туйғулари айниқса бугунги синовли кунларда ватандошларимиз томонидан яна ҳам акс этмоқда, десак янглишмаган бўламиз.

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод тумани ҳудудларида табиий офат натижасида электр энергиясида вужудга келган узилишларни тиклаш, турли даражадаги техник авариявий ҳолатларни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур эзгу ишларда, Ўзбекистон туманилик усталар, жумладан, туман электр таъминоти корхонасининг 3 нафар ходими ҳам муносиб қатнашмоқдалар.

Электромонтёрларимиз Саъдулло Хамидов, Абдурафиқ Махситалиев ва Дилшоджон Исақовлар айни кунларда Мирзаобод туманидаги 9-совхоз ҳудудида бўлиб, сув тошқини сабабли яроқсиз ҳолга келган ва узилган тармоқларни қайта тиклаш ишларида фаол иштирок этишмоқда.

Соҳанинг малакали мутахассислари билан елкама-елка меҳнат қилиб, маҳаллий аҳолини аввалги турмуш тарзига тезроқ қайтариш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш каби эзгу истак йўлида ғайрат-шижоат билан ишлаётган ёш энергетикларимиздан фахрланамиз.

Маълумот ўрнида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг 18 май кунги берган хабарига  кўра, Сирдарё вилоятининг тошқиндан жиддий зарар кўрган учта туманидаги маҳаллаларда электр энергиясида вужудга келган узилишлар тикланган. Ҳусусан, ҳудуддаги тиклаш ишларига 60 та таъмирлаш бригадасидан 400 га яқин малакали соҳа ходими, 40 та махсус ва 60 та хизмат автомашинаси жалб қилиниб, ҳозиргача 3 та нимстанция, 97 та трансформатор пункти ва 282,46 километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари ҳамда 5136 та электр устуни ўрнатиш ишлари якунланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати