Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга қарши курашиш – барчанинг иши

×

 2020-05-19 16:28:29    66

PDF yuklash
Chop etish


Коррупция – мамлакат ривожига, халқнинг қонун устуворлиги ва адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф эканлиги, ушбу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги олиб борилаётган ишлар изчиллик билан амалга оширилаётганлиги барчамизга маълум.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлувчи ҳамда давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир.

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда, бизнинг назаримизда, фақатгина ваколатга эга бўлга давлат органларининг саъйи харакатлари етарли эмас, бунда жамиятни ушбу иллатга нисбатан кучли нафрати, қаршилигини уйғотиш лозим бўлади. Бунда асосий эътибор фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш устувор вазифа сифатида қаралмоғи лозим. Бу борада ўтган давр мобайнида адлия идоралари томонидан айнан, коррупцияга қарши кураш, уни олдини олиш, бартараф этиш ва энг асосийси, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида жойларда аҳоли ўртасида, меҳнат жамоаларида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, турли учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. 

Ушбу масалада муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланганидек, “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз.

Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Шунинг учун ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича ўз ички дастурлари бўлиши шарт”.

Кузатув ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, хорижий мамлакатларда коррупцияга қарши курашишни таъминлашга қаратилган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқий кодекси (Нью-Йорк, 1996 йил 12 декабрь), Коррупция бўйича жиноий жавобгарлик конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 27 январь), Коррупция бўйича фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 4 ноябрь) ва мазкур Конвенцияга қўшимча протокол (Страсбург, 2003 йил 15 май), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси (2003 йил 31 октябрь) ва бошқалар қабул қилинган.

Шунингдек, Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва миллий қонунчилик асосида, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратилди. Бунда, Ўзбекистоннинг 2008 йили БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизда, даставвал коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган Бюджет кодекси, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берди.

Ўтган даврлар мобайнида коррупция, унинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари, уларнинг турлари ва унга қарши кураш масаласида олиб борилган илмий тадқиқот ишларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар, уларнинг турлари ҳақида кўплаб фикрларни билдирилган.

Булар жумласига порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик кабиларни коррупция кўринишлари сифатида келтириб ўтишимиз мумкин.

Бироқ, коррупциянинг давлат ва жамият учун ўта хавфли бўлган бир тури борки, унинг хавфлилиги коррупция ходисаларнинг бошқа турларига нисбатан бир мунча юқори ҳисобланади. Бунда коррупциянинг энг хавфли кўриниши ҳисобланган “Непотизм” тўғрисида сўз юритмоқдамиз.

Хўш, Непотизм ўзи нима ва нима учун у коррупция ҳолатларини келтириб чиқаришда энг хавфли иллат сифатида эътироф этилади? Непотизм коррупциянинг бир тури, кўриниши бўлиб, у жамиятда коррупцион ҳолатни ривожланишига ўзининг жуда катта хиссасини қўшиши билан характерланади.

Непотизм – лотинча “nepos”сўзидан олинган бўлиб, биринчи маънода уруғ, зот, насл, сулола ва иккинчи маънода “nepotis” - набира, жиян сўзларидан келиб чиққан, бунда қариндош-уруғ ва ошна-оғайничилик алоқаларини биринчи ўринга қўйган холда, камчиликлари ва бошқа хислатларига эътибор бермасдан сиёсатда ёки тадбиркорликда уларга махсус шароит яратиб беришлик, қўллаб-қувватлаш, касбларида ва ишларида мулозимлик поғонасида кўтарилиши, бойлик орттиришларида ёрдам бериш иллатидир.

Ушбу иллатнинг жамият хаётидаги энг хавфли жиҳати шундаки,  қобилиятсиз, билимсиз, яъни тўла билимга эга бўлмаган, лекин “кучли” таниши, “кучли” қариндоши бўлганлар, пора эвазига раҳбарлик лавозимларни эгаллашади ва натижада уларга топширилган ташкилот, вазирликлар ривожланишдан, тўғри ишлашдан сустлашади, тўхтайди ва охир оқибат бундай холатда давлат, жамиятнинг ривожланиши кескин пасайишида намоён бўлади.

Коррупцияда непотизм усулларини қўллаган одамлар, мансабдор шахсларни ҳаракатлари, қонунга зид ҳаракатлардир. Бундай шахслар ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳисобланади ва Ўзбекистонда мавжуд қонунларга ўзгартириш киритиш орқали жиноий жавобгарликнибелгилашмақсадга мувофиқдир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, коррупция ҳодисасига атрофлича  ёндашадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, бутун жамият ва барча фуқаролар бирдамлик билан курашиши ва буни барчамиз ўзимизнинг бурчимиз сифатида қарашимиз лозим.

А.ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси