Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Арзон ва қулай иссиқхоналар

×

 2020-05-16 12:42:19    41

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Қудаш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Матлуба Тўраева турмуш ўртоғидан айрилиб, икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан ёлғиз қолди. Оилани тебратиш, фарзандларни оёққа турғазиш ёлғиз она учун осон кечаётгани йўқ. Топгани рўзғордан ортмайди.

Коронавирус пандемияси карантини муносабати билан у ишлаётган тикувчилик тармоғи вақтинча ёпилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон туман бўлими ҳамда “Аср хирмони” фермер хўжалиги ташаббуси билан хонадонга бепул иссиқхона қуриб берилди.

— Янги иссиқхона томорқадан уч-тўрт марта ҳосил олиш имкониятини беради, — дейди оила бекаси Матлуба опа. — Айни кунда помидор ҳосилга кирди. Кейин бод-ринг экамиз, турли кўкатлар етиштириб, эҳтиёжимиздан ортиғини бозорга олиб чиқамиз. Бу оиламиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигининг омили.

Амалий ёрдам кўламлари бу билан чекланмади. Чунки оила ўзларидан ортиниб уй-жойларни таъмирлаш, яшаш учун қулай шароит яратишга имкон топа олмаётганди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бу оила учун икки хонали уй-жой қуриб беришга киришди.

Айни кунда вилоятдаги 1041 та маҳалла фуқаролар йиғинларида арзон ва қулай бўлган бепул иссиқхона қуриб бериш ташаббуси бошланди.

Манба: "Фарғона ҳақиқати" газетаси