Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида пилла топшириш бошланди

×

 2020-05-15 17:57:09    55

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманилик пиллакорлар жорий йилда 2 минг 800 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 155 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштиришни мақсад қилган.

Бунинг учун мавсум олдидан мавжуд 578 гектар тут плантацияларини бутлаш ишлари амалга оширилди. 150 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва 1780 дан ортиқ касаначилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари имзоланди.

Айни кунларда туманимизда чилги ҳосил ҳисобланган пиллани териб олишга қизғин киришилди.

Моҳир пиллакорларимиз томонидан етиштирилган ҳосилни “Нурли тонг” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери қабул масканига топшириш қизғин паллага кирди.

“Кумуш тола”ни етиштириб, хирмонга ўзининг муносиб хиссасини қўшаётганларга қабул масканининг ўзида белгиланган нақд пул маблағлари берилмоқда.

     Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 17 январдаги қарорига асосан касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган. Шунингдек, пиллакорга бир йиллик меҳнат иш стажи юритилиши баробарида, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ойлик иш хақи ҳам берилади.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати