Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги юртимиздаги барча оилаларга мустаҳкам бахт, фаровонлик, тинчлик ва тотувлик тилайди!

×

 2020-05-15 10:47:27    55

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 15 май-Ҳалқаро оила куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан 15 май-“Халқаро оила куни” деб эълон қилинган ва 1994 йилнинг шу санасидан буён жаҳон миқёсида мунтазам равишда нишонланиб келади.

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сонли қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилди.

Бу санани юртимизда кенг нишонланиши замирида муборак оиламизга бўлган чексиз меҳримиз ётади.

Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва  қадриятларини ўзида асравчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.

Тўғриси, миллатлар ичида энг оилапарвари албатта, ўзимизнинг ўзбеклар. Оила шаъни, қадри, обрўйини кўз қорачиғидек сақлашга миллатимизга тенг келадигани йуқ.

Бугунги сана муносабати билан, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги юртимиздаги барча оилаларни мустаҳкам, фаровон, тинч ва тотув бўлишини тилайди. Ҳар бир оилаларимизга бахтли кунлар, улкан омадлар, дастурхонларига тўкин-сочинлик, файзу барака ато этсин!   

Оилаларимизни асрайлик ва эзгулик ниҳолларини оиладан парваришлаб, бутун жамиятда яхшилик мевалари туганмас бўлишини таъминлайлик!

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати